Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль - Галатасарой
21/10 21:45 Комо - Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК

Карло Анчелотти: «Бу қўлга киритилган Чемпионлар лигаси кубоклари орасида энг оғири бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Ливерпуль"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финал баҳсидан (1:0) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бу қўлга киритган Чемпионлар лигаси кубоклари орасида энг оғири бўлди. Кўпчилик айнан шу мавсумда уни ютиш имконсиз деб ўйлагани бизга ёрдам берди. Бу биздаги интилиш ва ишончни кучайтирди. Шунингдек, жамоада яхши муҳит юзага келтирдик ва ўйинчиларнинг индивидуал хусусиятларини кучайтирдик.

4 та ЧЛ кубогини ютганимга ишона олмаяпман. Бизга оғир бўлди. Лекин доим режага амалга қилдик ва чекинмадик. Бахтлимиз, ажойиб якун. Бугун Алаба, Милитао ва Менди яхши ўйнашди. Куртуа бутун мавсумни фантастик ўтказди. Мадридга қайтганимдан бахтлиман. Юқори даражадаги мавсумни ўтказдик. Перес ва футболчилар ишонч билдирганидан миннатдорман.

Бизникидек ички муҳитни юзага келтириш аслида осон иш эмас, аммо мен учун бу жамоани бошқариш енгил кечмоқда. Ўйин вақти кечикканда энг кўп мен ҳаяжонландим. Шогирдлар сезмасин деб хонамга кириб кетдим. Футболчиларим эса хотиржам эди, ҳа улар жуда ҳам хотиржам эди. Бу ишонч менга катта ёрдам беради.

Охирги 4 йилда титул олишга қийналаётгандим. "Реал"га қайтганим катта омад ва имконият бўлди. Ҳозир хаёлимда совринлар эмас, мухлислар ва шогирдларимнинг хурсандчилиги. Энди таътилга чиқамиз, сал дам олиш керак, бу мавсум мисли кўрилмаган даражада ўтди”.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev

Ҳамма "ким кучли Клопп ёки Гвардиола" деб турганда, Папа Карло иккаласини ва ёнига Тухельни қўшиб, ютиб, тарихда бўлмаган натижалар қайд этмоқда. Балки Анчелоттини барча даврларнинг энг зўрлари қаторида эътироф этиш вақти келгандир.

Даврон Файзиев.

Киритилди: 14:21, 29.05.2022.
Ўқилди: 3380 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик