Юрген Клопп Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Кеча "Ливерпуль" турнир финалида "Реал"га (0:1) мағлуб бўлди.
“Ўйиндан сўнг, тўпга эгалик қилиш тенглашганига қарадим. Биз кўпроқ зарба бердик, аммо асосий статистика Мадрид томонида. Ҳеч ким мени "Реал"ни табрикламадим деб ўйламаслиги учун, мен ҳозир буни қиляпман. Лекин шахсан ўзим ўйиннинг барча иштирокчиларини табрикладим.
Улар гол уришди, биз эса йўқ. Бу футбол оламидаги энг оддий тушунтириш ва буни қабул қилиш қийин. Дарвозабон ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлса, бу жамоада нимадир нотўғри кетаётганини билдиради. Бизда Куртуа ақл бовар қилмайдиган сейвлар қилган учта аниқ зарбага эга бўлдик. Бизда шундай имкониятлар кўпроқ бўлишини истардим.
Биз майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, чунки Куртуа томон йўналтирилган тўплар унчалик маънога эга эмас эди. Бизнинг энг яхши вазиятларимиз улар етакчиликни қўлга киритганларидан кейин содир бўлди. Кейин биз дарҳол бўшлиқлардан фойдаланишга ҳаракат қила бошладик.
Биринчи бўлимда бизда яхши имкониятлар бўлди. Биргина Садио Маненинг зарбасини эслаш кифоя. Уларнинг марказий ҳимоячилари ҳимояни ташлаб олдинга чиқишмади қолишди. Бу улар фойдасига қилинган тўғри танлов бўлди.
Иккинчи бўлимда биз уларнинг схемаси бўйича кўпроқ ўйин қурмоқчи эдик. Муаммо “Реал”га қарши ўйнасанг ва улар шунчалик чуқур ҳимояланса, қарши ҳужумлар хавфи катта бўлади. Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Ростини айтсам, “Ливерпуль” жуда кўп яхши вазиятлар қилганини кўрдим, аммо бу етарли эмас эди ва биз буни қабул қиламиз”, деди Клопп.