Куни кеча ўз тарихида илк маротаба Франция чемпионлигини қўлга киритган "Монпелье" клуби президенти Луи Никколен, мавсум бошида мухлисларига берган ваъдасининг устидан чиқди.
Гап шундаки, клуб президенти, агар жамоа чемпионликни қўлга киритса, сочларини клуб рангига мослаб бўятишга ваъда берганди.
Кеча тунда, "Монпелье" мехмонда "Осер" устидан ғалаба қозонди ва тарихий ғалабани нишонлади.
Бугун эрталаб эса, клуб президенти Луи Никколеннинг сочини бўяган ҳолда тушган суратлари газета ва журнал муқоваларини босиб кетди.
Жамоa 1974-йилда молиявий инқирозга учраган ва ўшанда бу клубни айнан Никколен сотиб олган эди. Сал кам 40 йил давомида, футболга жуда қизиқувчан президент клубни оёққа турғазиш билан машғул бўлди. Бу йил эса узоқ кутилган тарихий чемпионлик қўлга киритилди.