Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Бавария" Мане билан музокараларни фаоллаштирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" "Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Маненинг трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирди, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.

Мюнхен клуби 30 ёшли сенегаллик "қизиллар" лагерини тарк этишга қарор қилгани ҳақида маълумот олди.

Бироқ трансфер бўйича музокаралар ҳалигача давом этмоқда, чунки Садио бор эътиборини Чемпионлар лигаси финалига қаратган эди.

Олдинроқ Манени инглизлар жамоасидаги маоши қониқтирмаётгани, яъни солиқларсиз йилига 12 миллион еврони ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Садио ўтган мавсумда "қизиллар" сафида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Ҳужумчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Transfermarkt Манени 80 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 21:56, 29.05.2022.
Ўқилди: 1721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4738]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3828]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3675]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3657]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2991]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2569]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2441]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2198]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1846]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1639]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик