Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шерзод Эсонов: "Терма жамоада ҳам ўз ўрнимга эга бўлишни истайман"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби про лиганинг 10-турида ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз аъзоси - иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсонов “Андижон”нинг ғалабасига ўз голи билан муносиб ҳисса қўшди. Куни кеча у бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Қийин ўйин бўлишини олдиндан билгандик, - дея гап бошлади, Эсонов. - Чунки “Зомин”да ҳеч қанақа босим йўқ эди. Биз эса ютишимиз шарт эди. Агар очко йўқотганимизда биринчи ўриндаги “Турон” билан очколаримиз фарқи тўрттага кўпайиб кетарди.

- Айтиш керакки, жамоа “Зомин”га қарши қийинчиликка дуч келди. Балки рақибга жиддий қаралмадими?

- Осон клубларнинг ўзи йўқ. Охирги ўриндаги жамоами ёки биринчи ўриндаги клубми, биз доим бир хил тайёрланамиз. Балки “Зомин”ни ноқулай рақиб деб ўйлаймизми, билмадиму, аммо анча қийин бўлди.

- Асосий таркибда майдонга тушганингизда гол уришингизни сезганмидингиз?

- Ҳа, гол ураман деб майдонга тушгандим.

- Ўзбекистон U-20 терма жамоасига чақирилдингиз. Табиийки, йиғинга яхши кайфиятда борасиз, у ердаги мақсадингиз қандай?

- Терма жамоада ҳам “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва ўз ўрнимга эга бўлишни истайман. Бу терма жамоа. Шу сабабли Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришимиз керак.

- Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров у ерда ҳам сизни “Андижон”да ўйнаётган позицияда синаб кўряптими ёки...

- Ҳозирча билмадим. Лекин бундан олдинги йиғинларда ҳужумчилар ортида, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида синаб кўрди. Менга фарқи йўқ, мураббийлар қаерда синаб кўришса, ўша позицияда қўлимдан келганича ўйнайман.

- Равшан Ҳайдаров сиз билан “Андижон”даги ҳар ўйиндан кейин гаплашиб турадими?

- Ҳа, ҳар ўйиндан сўнг ўзаро гаплашаман. Барча мураббийлар билан алоқаларимиз яхши.

- Футболчи сифатидаги кейинги режаларингиз қандай?

- Режаларимга келсак, “Андижон” билан Суперлигага чиқиш. Бундан кейин ҳам жамоамга кўпроқ ёрдам беришни хоҳлайман. Голларим билан ҳам, ўйиним билан ҳам қўлдан келганича “Андижон”га фойда келтиришга бор кучимни сарфлайман.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 22:00, 29.05.2022.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.