Франциянинг "ПСЖ" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, янги мавсум бошланиши олдидан жамоа таркиби яна бир иккита футболчи биан кучайишини таъкидлаб ўтди.
"Биз ҳар бир чизиққа биттадан футболчи олиб келишни мўлжаллаб турибмиз, аммо кўпчилик ўйлаётганидек "ПСЖ" шунчаки пул сарфламайди. Бизнинг аниқ режаларамиз бор. Бекордан бекорга пул сарф қилиш, клубимиз сиёсатига тўғри келмайди.
Яна бир бора қайтараман: "ПСЖ" - "Галактикос" бўлмайди. Биз бу йўлни танламаганмиз", дейди италиялик мутахассис.
"Янги мавсум олдидан амалга оширилиши керак бўлган режалар ҳақида тўхталсак, биз мавсум бошланишигача учта янги футболчи сотиб олишимиз керак. Аммо, бу футболчиларнинг номини айтмайман. Бизга юлдузлар эмас, тажрибали ва чемпионлик ҳарактеридаги ўйинчилар керак", дея Анчелоттининг сўзларидан парча келтирмоқда Sky news.