Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этди

Баҳо:
+ | -

10-19 май кунлари Россия пойтахти Москва мезбонлик қилган «Бутунжаҳон чемпионлар лигаси ва Ғалаба Кубоги»да иштирок этган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 5-ўринни эгаллади.
 
8та мамлакат терма жамоалари иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Украина, Туркия ва Абхазия термалари билан бир гуруҳдан жой олди. Ўтказилган 3та ўйинда ўзбекистонлик ампутантлар 1та ғалаба ва 2та дуранг натижага имзо чекиб, гуруҳни 3-ўринда якунлашди.
 
Абхазия Ўзбекистон ва Украина терма жамоаларидан бир хил – 0:12 ҳисобида енгилди. Қолган уч мамлакат – Ўзбекистон, Украина ва Туркия ўзаро 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Тўплар нисбатига кўра турк ампутантлари 1-ўринни қўлга киритган бўлишса, Ўзбекистон танга ташлаш лотореяси натижасига кўра 3-ўрин билан кифояланди. Қайд этиш керак, қўшни гуруҳда Россия, Эрон, Франция ва Англия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришганди.
 
Гуруҳ босқичи якунига етгач, 1, 3, 5 ҳамда 7-ўрин учун ўйинлар бўлиб ўтди. Зоналарда дастлабки икки ўринни эгаллаган мамлакатлар ярим финални ҳосил қилган бўлишса, гуруҳдаги 3-4 ўрин эгалари турнирнинг 5-8 ўринлари учун курашиб кўришди. Унда Францияни 11:0 ва Эронни 5:0 ҳисобида маҳф этган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 5-ўрин билан кифояланди. Қайд этиш керак, Рустам Қориев бошчилигидаги делегация турнирда бирор марта мағлубиятга учрамаганди.
 
Мезбон Россия мусобақа ғолибига айланган бўлса, кейинги ўринларни Англия, Туркия ва Украина ампутантлари бўлишиб олишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:43, 21.05.2012.
Ўқилди: 6585 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5466]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4504]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3425]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3133]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3054]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2997]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2970]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2777]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2344]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик