Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нега Тони Кроос 8 йилдан бери бир хил бутсада ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Тони Кроос ўзининг бешинчи Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди (шундан 4 таси "Реал" билан). Мадридлик ярим ҳимоячи финалга чиқди ва жамоаси билан ғалаба қозонди. Кроос барча финаллар оралиғида бир хил бутсаларда ўйнади.

Кроос 2014 йилдан бери адидас Adipure 11pro бутсаларини кияди ва уларни янги модельга ўзгартиришдан бош тортиб келади. Бу бутсаларда у 2014 йилги мавсумда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва "Реал"га ўтди.

Бошқа томондан эса у барқарорликни яхши кўради, ҳақиқий немисча одат шундай эмаси? Немис футболчисини “ялтир-юлтур” услубдаги форма ва бутсалар ғазабланади. Гол ургандан кейин уни нишонлашни арзон шоу деб билади:

"Машқ қилинган рақслар, хореография элeмeнтлари - буларнинг барчаси аҳмоқлик деб ўйлайман. Мен учун бу ҳаддан ташқари ортиқча. Бу ёшлар учун яхши намуна эмас. Менга Герд Мюллернинг голни нишонлаши доим ёққан".

Испаниянинг Маrcа нашрида бир пайтлар Кроосга оч кўк рангдаги бутсанинг янги модельи олиб келингани ҳақида материал чиққан эди. Тони уларни кийиб кўришдан ҳам бош тортди – уларни “Тони Кроос ҳеч қачон ўйнамаган бутсалар” ёрлиғи остида музейга жўнатиши керак эди. Adidas Adipure 11pro ярим ҳимоячи характерини акс эттиради. Ретро услуби, минимализм, яхши сифат. Ушбу фазилатлари учун Тони ушбу серияни ёқтиради ва шу кунгача ундан фойдаланиб келади.

"Менинг бутсаларим бироз ўзига хос, мен бошқа ҳеч кимнинг бутсаларини тозалаб, мен каби ўйинга тайёр қилиб қўйганини кўрмаганман", - дея тушунтиради Кроос. “Мен ўзимни фақат шу модельда қулай ҳис қиламан. Негалигини билмайман. Эҳтимол, гап унинг материали ёки рангидадир. Айрим футболчилар учун янги бутса олиб эртасигаёқ унда ўйнаш муаммо эмас. Бу менга тўғри келмайди, мен ўзимни қулай ҳис қилишим керак", дея қўшимча қилди футболчи.

Адидас узоқ вақтдан бери бу бутса модельини оммавий ишлаб чиқармайди, бироқ ҳар бир мавсум Кроос учун бир нечта эксклюзив жуфтликлар тайёрланади. Аммо Тони эскирган моделларда ўйнашни афзал кўрган ягона футболчи эмас.

"Лестер" ва Дания терма жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхель сўнгги мавсумларда 2002 йилги Мania ва 1999 Predator Accelerator бутсаларини кийган.

Карим Бензема ҳам эски моделларни яхши кўради. Реклама шартномалари ва янги бутсаларда майдонга чиқиш мажбуриятига қарамай, вақти-вақти билан у ретрога қайтади

Киритилди: 15:21, 30.05.2022.
Ўқилди: 6557 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.