“Динамо” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманига биринчи бўлиб мезбонларнинг катта мураббийи Элдор Сакаев ташриф буюрди.
- “Бунёдкор”ни яхшилаб ўрганиб чиққан эдик. Кучли ва тажрибали футболчилардан ташкил топган клуб. Бу жамоа ҳар доим ҳам бир хил услубда ўйнайвермайди. Буни яхши билардик. Шу боисдан ҳам футболчиларга “Бунёдкор”нинг сўнгги ўйинлари ёзилган дискларни қўйиб бердик. Бугун рақиб ҳимоячилари бехато ўйнашди. Ярим ҳимоячилар ҳам фаол тўп тепишди.
Ўйин тақдирини биргина вазият ҳал қилиб юборди. Ўтказиб юборган голимизда кимнидир айбдор қилишни истамаймиз. Футбол жамоавий ўйин. Шундай экан мағлубиятга ҳамма айбдор. Ҳакамнинг ҳатти-ҳаракатларидан ҳам қониқмадик. Бизнинг наздимизда тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Улар учун яхши ўйин кўрсата олмаганимиздан афсусдамиз, - дейди “Динамо” жамоасининг катта мураббийи Элдор Сакаев.