Кириш Регистрация

Ахбор Имомхўжаев вафот этди, жаноза бугун ўқилади

Баҳо:
+ | -

Спорт журналистикаси дарғаси, ўзбек шарҳловчилигининг асосчиси Ахбор Имомхўжаев вафот этди.

Ахбор Рустамович Имомхўжаев 1936 йил 19 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Умрини ўзбек спортига бахшида қилган ушбу инсон замонавий ўзбек спорт журналистикасининг асосчиларидан биридир.

Бутун умри давомида оммавий спорт тарғиботи билан машғул бўлган. Футбол соҳасида кўплаб китоблар муаллифи. Фаолияти давомида футбол учрашувларида ҳакамлик қилиб, Республика тоифасидаги ҳакам даражасигача етиб борган. 10 йил давомида Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамлари қаторида бўлган. «Пахтакор» футбол клубида жамоа бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида спорт таҳририяти шарҳловчиси, бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.

Унинг қаламига мансуб “Футбол – қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман, футбол” ва “Ўзбегимнинг Миржалоли”, ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб “Аср футболидаги асл қадрдонларим” каби китоблари футбол мухлисларида катта қизиқиш билан кутиб олинган ва ҳозиргача севиб мутолаа қилинади. Ахбор Имомхўжаев ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукуматимиз томонидан «Шуҳрат» медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, Турон фанлар академиясининг академиги ва Ўзбекистон журналистларининг “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори бўлган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ахбор Имомхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига сабр тилаб қолади. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

Манба: stadion.uz

Устозимизнинг жаноза намозлари бугун соат 10:00 да ўқилади. Диёр Имомхўжаев жаноза ўқиладиган манзилнинг харитасини ўзининг телеграмдаги каналига жойлади.

Киритилди: 06:57, 31.05.2022.
Ўқилди: 5467 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.