Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Олтин тўп»га даъвогарлар рейтинги: Куртуа топ-10га кирди, Винисиус ва Модрич юқорига кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Goal нашри ўз талқинига кўра 30 май куни «Олтин тўп» учун номзод футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Бу сафар рейтингнинг юқори бешлигида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Рейтингнинг энг юқори поғонасини Карим Бензема («Реал Мадрид») эгаллаб турибди. Кучли учликка «Ливерпуль» ҳужумчилари Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ киришган. «Бавария» футболчиси Роберт Левандовски тўртинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, Килиан Мбаппе кучли бешинчи поғонани банд этган. Шабҳасиз, Бензема ЕЧЛдаги ғолибликдан сўнг ўз ўрнини янада мустаҳкамлади.

"Реал" футболчиси Винисиус Жуниор ва Лука Модрич Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнени қувиб ўтган ҳолда, 6 ва 7-поғоналарга кўтарилишди.

ЕЧЛ финали қаҳрамони Тибо Куртуа эса бирданига 5 поғона юқорига сакраб, 9-ўринга жойлашиб олди. Шу тариқа, топ-10дан "Мадрид"нинг бирданига 4 нафар футболчиси ўрин олишди.

Шунингдек, "Лейпциг" Германия кубогини қўлга киритгач, жамоа ҳужумчиси Кристофер Нкунку 15-қатордан 13-ўринга кўтарилди.

Топ-20лик билан танишинг:

1 (1). Карим Бензема — «Реал Мадрид»
2 (2). Садио Мане — «Ливерпуль»
3 (3). Муҳаммад Салоҳ — «Ливерпуль»
4 (4). Роберт Левандовски — «Бавария»
5 (5). Килиан Мбаппе — «ПСЖ»
6 (7). Винисиус Жуниор — «Реал Мадрид»
7 (8). Лука Модрич — «Реал Мадрид»
8 (6). Кевин де Брюйне— «Манчестер Сити»
9 (14). Тибо Куртуа — «Реал Мадрид»
10 (9). Фил Фоден— «Манчестер Сити»
11 (10). Трент Александер-Арнольд — «Ливерпуль».
12 (11). Бернарду Сильва — «Манчестер Сити»
13 (15). Кристофер Нкунку — «Лейпциг»
14 (12). Луис Диас — «Ливерпуль»
15 (13). Тиаго Алькантара — «Ливерпуль»
16 (16). Виржил ван Дейк — «Ливерпуль»
17 (17). Сон Хёнг Мин — «Тоттенхэм»
18 (18). Родри — «Манчестер Сити»
19 (19). Риёд Маҳрез — «Манчестер Сити»
20 (20). Рафаэль Леау — «Милан»

Изоҳ: қавс ичида рейтингдаги аввалги ўрни берилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:59, 31.05.2022.
Ўқилди: 9663 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.