Кеча Италиянинг "Милан" клуби вице-президенти Адриано Галлиани "Манчестер Сити" бош мураббийи Роберто Манчини билан учрашгани борасида хабар бериб ўтгандик. Маълум бўлишича, улар ростан ҳам икки нафар футболчи — хужумчи Златан Иброҳимович ва ҳимоячи Тиаго Сильванинг трансфери борасида гаплашиб олишган.
"Милан" ўзининг етакчи марказий ҳимоячисини сотишни истамаган. Ваҳоланки, Манчинига унинг трансфер баҳосини 50 миллион евро дея баҳолаганди. Бу ҳақда "Скай Спортс" нашри хабар тарқатмоқда.
Нашр журналистларининг ёзишича, "Сити" Иброҳимович ёки Сильва учун Марио Балотелли ёки Александр Коларовдан бирини ҳам берши мумкин экан.