Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Ральф Рангник «МЮ» мураббийлари ичида энг ёмон кўрсаткични қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ральф Рангник АПЛ тарихида «Манчестер Юнайтед» мураббийи сифатида энг ёмон натижани қайд этди.

Немис мутахассиси 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида манкунианликлар бош мураббийига айланганди. Рангник қўл остида жамоа чемпионатни 6-ўрин билан якунлади.

Ральф билан «қизил иблислар» ҳар бир ўйинда ўртача 1,5 очко жамғарган ва учрашувларнинг 42 фоизида ғалаба қозонган. «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи учун бу АПЛ тарихидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Ральф Рангник клубдан кетаётганини маълум қилди. Мутахассис бор эътиборини Автрия терма жамоасига қаратмоқчилигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Нидерландиялик мутахассис манкунианликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:51, 31.05.2022.
Ўқилди: 1350 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.