"Орландо Сити" ҳужумчиси Алешандро Пато 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида ўйнашдан умидвор эканлигини айтди.
"Мен ҳали ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнай олишимга ишонаман. Дани Алвеш ва Тиаго Силваларга қаранг. Улар аллақачон катта ёшда, лекин улар энг юқори савияда ўйнашда давом этишмоқда", - дея Пато сўзларидан иқтибос келтиради goal.com портали.
32 ёшли Пато жорий мавсум “Орландо” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.