Футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон учрашувидан кейин вакилларимиз устози Темур Кападзе ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин қийин бўлишини билардик, аммо нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозондик. Дастлабки 3 очко билан мухлисларни табриклайман. Туркманистон ҳам яхши жамоа эканлигини билардик. Албатта, бизда кўплаб вазиятлар бўлди. Аммо рақиб дарвозабони яхши ўйин кўрсатди. Футболчилар яхши ўйнашди, лекин охирги нуқтани қўйишда бизга омад етишмади. Босқичма-босқич ўз ўйинимизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз. Жасур Жалолиддинов жароҳат олгани йўқ. У кўплаб ўйин ўтказган, шу сабаб унда озроқ чарчоқ сезилди. Аммо эртага тиббий кўрикдан ўтади ва барчасини кейинчалик маълум бўлади.
Бугун биринчи учашувдаги ҳаяжон сезилиб турди. Умид қиламиз, кейинги ўйинларда бунданда яхшироқ ҳаракат қилишади. Бутун ўйин давомида рақиб қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Кўп хатолар шунинг эвазига юзага келди. Бугунги ўйинни яна кўриб чиқамиз ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Стандарт вазиятларда ҳам ишладик. Лекин рақиб жамоа ҳам стандартларни бермасликка ҳам ҳаракат қилди. Умуман олганда, футболчилар бир-бирини тушуниши учун озроқ вақт керак. Футболчилар ўртасидаги тушунмовчиликар босқичма-босқич йўқолиб бораверади деб умид қиламиз. Гуруҳда осон рақибнинг ўзи йўқ. Рақибларнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Умид қиламан, кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижаларга эриша оламиз", — деди Кападзе.