«Ньюкасл» «Реймс»нинг энг яхши тўпурарини сотиб олиши мумкин.
Жамоа 19 ёшли Юго Экитике билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Foot Mercato хабарига кўра, ушбу трансфер 36 миллион евро ва яна 10 миллион бонусларни ҳам ўз ичига олади. Томонлар баъзи тафсилотларни ҳал қилиб олишлари керак.
Ўтган мавсумда ҳужумчи Лига 1да 24 ўйинда 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.