Италия терма жамоаси сўнгги 7 учрашувда бор-йўғи икки марта ғалаба қозона олди.
Шунингдек, Роберто Манчини шогирдлари 6 октябрдан буён учта мағлубият ва икки дуранг қайд этишди.
Бу вақт ичида улар ЖЧ-2022га чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди ва Финалиссимада Аргентинага мағлуб бўлди (0:3).
Италияликларнинг навбатдаги ўйини 4 июнь куни - Миллатлар лигаси доирасида Германияга қарши ўтказилиши режалаштирилган.
Аргентинага қарши 0:3 - Италиянинг 2017 йилдан бери энг йирик мағлубияти бўлди.