Ҳужумчи Пауло Дибала фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлигини айтди. У "Ювентус"ни эркин агент мақомида тарк этади.
“Италияда ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман. Мен бошқа чемпионатларни, масалан, Премьер-лига ёки Ла Лигани билишни истардим, аммо Италияда бахтлиман”, - дея Дибаланинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.
Хабар қилинишича, футболчига “Интер” фаол қизиқиш билдирмоқда. "Неррадзуррилар" 28 ёшли аргентиналик футболчига йилига 6 миллион евро маош билан 4 йиллик шартнома таклиф қилади.