Кириш Регистрация

Юрий Саркисян: «Энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Нефтчи" ОФК кубогининг 1/8 финал учрашуви доирасида "Арбил" меҳмони бўлади. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида фарғоналиклар бош мураббийи Юрий Саркисян қуйидагиларни таъкидлади:

— "Арбил" мусобақанинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун баҳс осон бўлмайди. Бундан ташқари рақибимиз ўз уйида, ўз рақиблари кўз олдида ўйнайди.

"Арбил" ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Уларнинг Ироқ лигасидаги битта ўйинини томоша қилдик. Ўзимизнинг энг яхши хислатларимизни намойиш қилган ҳолда, яхши натижага эришамиз, деб умид қиламан, дея таъкидлади "Нефтчи" бош мураббийи.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 09:21, 23.05.2012.
Ўқилди: 5163 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.