Испаниянинг «Вильярреал» ҳужумчиси Арно Данжума фаолиятини Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирида давом эттиришга қарор қилди.
25 ёшли футболчини сотиб олишга «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Данжума шу ёзда инглиз гигантларидан бири сафига қўшилишни хоҳлайди. Голландиялик футболчининг «Вильярреал» билан шартномасида товон пули 45 миллион еврони ташкил этади.