«Реал Мадрид»ни тарк этган Гарет Бэйл анча баҳсда захирада қолганига қарамай, клуб тарихида аниқ из қолдирди.
Уэльслик футболчи барча турнирлар доирасидаги 258 учрашувда 106 та гол ва 57 та голли узатмани амалга оширди, бу клубнинг янги тарихидаги энг яхши рақамлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Бэйл ҳал қилувчи дақиқаларда ўзини кўрсатиш қобилиятига эга эди: «Реал» билан 11 финалда у 9 гол (5 гол ва 4 голли узатма)да иштирок этган.