ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши майдонга тушиш учун Эрон миллий терма жамоаси 31 май куни пойтахт Тошкентга етиб келади.
Унга қадар Карлуш Кейруш шогирдлари Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Туркия йиғини давомида энг камида 2та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Истанбулдан 10:30да йўлга чиқадиган делегация, 16:50да Тошкент халқаро аэрапортига келиб қўнади.
Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш керак, Эрон миллий терма жамоасига қарши ўйин 3 июнь куни 19:00да «Жар» стадионида бошланади.