Кириш Регистрация

"Реал" сардори фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

 Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. 1 июль куни 34 ёшли бразилияликнинг шартномаси тугайди ва футболчи эркин агентга айланади.

Fnatic хабарига кўра, "Марсель" президенти Пабло Лонгория бразилиялик футболчини таклиф қилишга қизиқмоқда.

Марсело 2007 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Мадридликлар сафида 545 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 103 та голли узатмани амалга оширди.

“Марсель” 2021/22 йилги мавсум якунида Франция чемпионатини иккинчи ўринда якунлади, шунинг учун кейинги мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 03.06.2022.
Ўқилди: 3747 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.