Ҳимоячи Оскар Мингеса ёзда "Барселона"ни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда Radio Catalunya хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчи келаси мавсумда Хавининг режаларига кирмаганидан хабардор ва шу сабабали бошқа клублардан келган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ Клеман Лангле ҳам ижара асосида "кўк-анорранглилар"дан кетиши ҳақида хабарлар чиққан эди.