Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

TalkSPORT нашри журналисти Алекс Крук «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен доимо «Манчестер Сити» ва Энцо Мареска варианти ҳақида ўйлайман, айниқса, агар Родри клубни тарк этадиган бўлса. Мен уларда Эллиот Андерсон борлигини биламан, аммо агар уларга яна бир ярим ҳимоячи керак бўлса ва Фернандес ҳамда Мареска ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олсак, бу жуда аъло вариант бўлар эди. Менга айтишларича, ҳозирча клублар ўртасида ҳеч қандай музокаралар йўқ, бироқ, менимча, бу вариантни албатта ёдда тутиш лозим», — деди Крук.

Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби шу ёзда Энцо Фернандесни сотиб олмаслигини ва аргентиналик футболчининг трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф юбормаганини расман маълум қилган эди.

Киритилди: 14:31, 09.07.2026.
Ўқилди: 6474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик