Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди

Баҳо:
+1 | -

Миср футбол ассоциацияси (EFA) расмий сайтида баёнот эълон қилди. Унда терма жамоанинг ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинага қарши кечган (2:3) ўйинидан сўнг, мамлакат президенти Абдель Фаттах ас-Сисининг қўллаб-қувватловчи сўзлари ва жамоа иштирокига берган юқори баҳоси учун миннатдорлик билдирилган.

Баёнотда айтилишича, Хани Абу Рида бошчилигидаги директорлар кенгаши, шунингдек, терма жамоанинг мураббийлар, маъмурий ва тиббиёт штаблари ҳамда футболчилари президентга жамоанинг муносиб ўйини ва жаҳон чемпионатидаги тарихий ютуғини юқори баҳолагани ҳамда доимий қўллаб-қувватлаши учун чин дилдан миннатдорлик билдиради.

«Президентнинг қўллаб-қувватлаши мисрлик футбол вакилларининг барчаси учун келгусида ҳам тинимсиз ишлаш, бор куч-ғайратни сарфлаш, янги муваффақиятларга эришиш ҳамда Мисрни халқаро майдонда муносиб тарзда намойиш этиш учун қўшимча мотивация бўлади», — дейилади пресс-релизда.

Киритилди: 08:39, 09.07.2026.
Ўқилди: 10284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик