Англиянинг “Тоттенхэм” клуби дарвозабони Пьерлуиджи Голлини “Аталанта”га қайтади, дея хабар беради Лондон клуби расмий сайти.
Инглиз клуби раҳбарияти ижара асосида ҳаракат қилган дарвозабоннинг трансферини харид қилмасликка қарор қилди.
27 ёшли Голлини жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ўтказиб юборди. Унинг "Аталанта" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.