Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Павел Соломин 2-лигада ўйнаяпти

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Павел Соломин Тошкентнинг “Трамвайчи” клуби сафида дублга эришди. Бу ҳақда “Пойтахт транспорти” газетаси маълумотларига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

“2-лига жамоалари ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати қизғин паллага кирмоқда”, – деб ёзади газета. Унга кўра, “шу кунларда” “Трамвайчи” жамоаси “Лидер” клубини қабул қилган. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. “5-дақиқада Илнур Хазигалиев Павел Соломинга пас берди ва у дарвозани аниқ нишонга олди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Соломин уч нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, чиройли гол муаллифига айланди”, – деб ёзади “Пойтахт транспорти”.

Газетада ўйин қачон ўтказилгани, шаҳар чемпионатининг қайси тури давом этаётгани ҳақида ахборот берилмаган. Хабар сўнггида газета мухбири шундай деб ёзади: “Олий Лига мутахассислари Соломиннинг сермаҳсул ўйинини завқ билан кузатишди. Фақат бир нарсага ҳайрон қолиш мумкин: “Пахтакор” ва “Бунёдкор” мураббийлари нима учун Соломиннинг маҳорати ва иқтидорини ўз вақтида пайқай олишмаяпти?”.

29 ёшли Павел Соломин профессионал футболчилик фаолиятини 2003-йили Тошкентнинг “Трактор” жамоасида бошлаган бўлиб, ўтган давр мобайнида Тошкентнинг “Пахтакор” ҳамда “Локомотив”, Наманганнинг “Навбаҳор”, Россиянинг “Сатурн”, Индонезиянинг “Сривижая” ҳамда “Персисам Путра” жамоаларида тўп суришга улгурган. Индонезия нашрлари тарқатган хабарларга кўра, футболчи “Сривижая”даги 6 ойлик шартномаси учун 70 минг доллар маош олган.

2006-йили 21та гол билан Олий Лиганинг энг яхши тўпурари бўлган Соломин 2006-2008 йиллар оралиғида Ўзбекситон миллий терма жамоаси сафида 13та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урган. Павел Соломин со‘нгги бор 2011-йилнинг июл ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилган эди.

Футболчи 2012-йилги мавсумга тайёргарликни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида олиб борган, жамоанинг бир қатор хориж йиғинларида ҳам иштирок этган эди. Бироқ, охир-оқибат, Соломин 2012-йилги Олий Лига ўйинлари қайдномасига киритилмади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:07, 23.05.2012.
Ўқилди: 8162 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.