Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Можаро: Мундиал йўлланмаси хавф остида

Баҳо:
+ | -

Мундиалда қатнашиш имкониятидан умидини узолмаётган Чили термасида буни амалга ошириши мумкин бўлган даъво топилди: ушбу мамлакат футбол федерацияси Эквадор термаси футболчиси Байрон Кастильо хусусида ФИФАга мурожаат қилди. Хўш, гап нима ҳақида, даъвонинг сабабчиси ким? Қуйидаги мақола айнан шу мавзуда…

Эквадор термаси ярим ҳимоячиси аслида колумбиялик бўлиши мумкин. Чили вакиллари Эквадорнинг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги Байрон Кастильо иштирок этган 8та учрашуви натижалари бекор қилинишини талаб этмоқдалар. Уларнинг фикрича, Кастильо қонунга зид тарзда Эквадор фуқаролигини қабул қилган, аслида, у колумбиялик. Чилиликлар ФИФАга бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Байроннинг туғилганлик гувоҳномасини тақдим этишган. Унда Кастильонинг Колумбияда туғилганлиги қайд этилган. Шунингдек, ҳужжатлар Байроннинг Эквадор тақдим этган маълумотдагидан 3 ёшга катта эканлигини тасдиқлаган.

Чили ФФ номидан иш олиб бораётган ҳуқуқшунос Эдуардо Карлеццонинг айтишича, Кастильода Эквадорда берилган туғилганлик гувоҳномасига қўшимча равишда, Колумбияда берилган ҳужжат ҳам бор. Уларда 1995 йилда туғилган чақалоқнинг исми ҳам, ота-онасининг исм-шарифлари ҳам бир хил. Эквадор ҳаммасини рад этмоқда, ФИФА эса суриштирувга киришди. Айбловлар кўлами кенг. Муҳими, улар далиллар билан тасдиқланган.

ФИФА тегишли ҳужжатларни қабул қилиб, «Байрон Кастильонинг юқорида зикр этилган учрашувларга чақирилишидаги қонунбузарлик-лар»га нисбатан суриштирув ишларини бошлади. ФИФА Интизом қўмитаси кенгашига Чили ва Перу вакиллари ҳам таклиф этилдилар - айнан шу мамлакатлар термалари Эквадор ўрнига даъвогарлик қилмоқдалар.

Кастильонинг фуқаролиги хусусидаги шубҳалар анча аввал Эквадорда пайдо бўлган, ҳозир Чилида тилга олинаётган хабарлар Эквадор матбуотида ёритилганди. Буларнинг барчаси сўнгги бир неча йил ичида 70 нафар кичик ёш тоифаларидаги футболчиларнинг рўйхатдан ўтиш чоғидаги қоидабузарликлар сабабли дисквалификация билан жазоланганларидан кейин юз берди. Ўшанда ҳаммаси бўлиб 100дан ортиқ футболчи шубҳа остида қолганди.

Қонунбузарлик тасдиқланса, ЖЧ йўлланмаси нима бўлади? Саралаш босқичида Эквадор терма жамоаси 26 очко тўплаган ва 4-ўринни эгаллаб, Қатар мундиалига тўғридан-тўғри йўл олиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Чили эса 19 очко билан 7-поғонада қолиб кетди. Эквадорликлар «А» гуруҳида ўйнаш тадоригини кўришмоқда: улар Қатар билан чемпионатнинг очилиш учрашувида майдонга тушишлари лозим эди.

Агар ФИФА Кастильонинг ҳужжатларидан камчилик тополмаса, ҳеч нарса ўзгармайди. Мабодо, хатоликлар топилгудек бўлса, жиддий ўзгаришлар юз бериши аниқ. Яъни, Кастильо қатнашган барча ўйинларда Эквадорга техник мағлубият, рақиб жамоаларга эса ғалаба ёзилади. 

Саралаш босқичи турнир жадвалидаги (4-7-ўринлар) ҳозирги ҳолат қуйидагича:

4. Эквадор - 26 очко

5. Перу - 24 очко

6. Колумбия - 23 очко

7. Чили - 19 очко

4-ўрин соҳиби ЖЧга, 5-ўрин эгаси эса интерконтинентал «плей-офф» тўқнашувига йўл олади.

Очколар қайта ҳисобланганидан кейинги вазият қуйидагича:

4. Чили - 24 очко

5. Перу - 24 очко

6. Колумбия - 23 очко.

Шу тариқа Эквадор атиги 12 очко билан охирги ўринга тушиб кетади - Кастильо иштирокидаги ўйинларда жамоа 24 имкониятдан 14 очко тўплашга муваффақ бўлганди. Хуллас, ФИФА қарорини кутамиз.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 14:30, 03.06.2022.
Ўқилди: 3514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8162]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5903]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2733]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2491]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2034]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1697]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1692]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1690]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1628]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1574]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик