"Манчестер Сити" ҳужумчи Хулиан Альваресни "Марсель"га ижарага беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TYC Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" 22 ёшли аргентиналик футболчининг Европа футболига мослашишини истамоқда.
Альварес 2022 йилнинг январида "Манчестер Сити"га ўтганди, аммо инглиз клуби ҳужумчини дарҳол "Ривер Плейт"га ижарага қайтариб юборди.
Форвард Аргентина клубида 2018 йилдан буён, 113 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 29 та голли узатмани амалга оширди.
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳам 2022тйилнинг 1 июлида “Манчестер Сити”га ўтади.