Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Геннадий Красницкий клуби аъзоси Зоҳид Абдуллаев катта футболдан кетяпти. Хайрлашув учрашувига Тожикистон клуби келади

Баҳо:
+ | -

“Металлург” футбол клуби фахри, фидойиси, гвардиячиси, тўпурари Зоҳид Абдуллаев бутсасини “михга осишга” қарор қилди.

“Геннадий Красницкий клуби аъзоси” – Зоҳид Абдуллаевнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги статистикаси:

Ўзбекистон чемпионатларидаги ўйинлари сони – 315 та (“Металлург”да – 289, “Насаф”да – 22 та, “Нефтчи”да – 4 та)

Чемпионатдаги голлари сони – 95 та (“Металлург” таркибида – 90 та, “Насаф”да 5 та)

Ўзбекистон кубогидаги голлари – 15 та

Зоҳид Абдуллаев ўйинлари ва голларининг миллий чемпионатдаги тақсимоти

2007 йил:  21 та ўйин, 7 та гол
2008 йил:  25 та ўйин, 5 та гол
2009 йил:  20 та ўйин, 6 та гол
2010 йил:  25 та ўйин, 7 та гол
2011 йил:  25 та ўйин, 7 та гол
2012 йил:  20 та ўйин, 9 та гол
2013 йил:  22 та ўйин 4 та гол
2014 йил:  10 та ўйин, 2 та гол
2015 йил:  12 та ўйин, 1 та гол
2016 йил:  28 та ўйин, 18 та гол
2017 йил:  27 та ўйин, 12 та гол
2018 йил:  26 та ўйин, 7 та гол
2019 йил:  19 та ўйин, 5 та гол
2020 йил:  22 та ўйин, 1 та гол
2021 йил:  22 та ўйин, 3 та гол
2022 йил: 2 та ўйин...

Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашувига хориж жамоаси келади

Бекобод футболининг ёрқин юлдузи – Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашуви муддати ва рақиб жамоа номи маълум бўлди. Шу йилнинг 11 июнь санасида Бекободга Тожикистон Республикасининг номдор клубларидан бири – “Хўжанд” ташриф буюради. Халқаро ўртоқлик учрашуви соат 19:00 да бошланиши режалаштирилмоқда.

“Хўжанд” жамоасига 1976 йилда асос солинган. Клубнинг асосий вазифаси мамлакат бош жамоаси “Помир” (Душанбе)га иқтидорли ўйинчиларни етиштириб бериш бўлган. Тожикистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, табиийки, унда қатнашаётган клубларнинг ҳам мақсад вазифалари ўзгарди. “Хўжанд” футбол клуби Тожикситон миллий чемпионатининг энг кучли клубларидан бирига айланди. Бугунги кунда унданда кўпроқ совриндор бўлган битта жамоа бор – бу “Регар ТадАЗ” (Турсунзода). Турсунзодаликлар миллий чемпионатларда 16 марта совриндор бўлган (7 олтин, 7 кумуш, 2 бронза). Хўжандликлар эса шоҳсупага 14 марта кўтарилган – 9 та кумуш, 5 та бронза. Айни пайтдаги энг кучли клуб, мамлакатнинг ўн карра чемпиони – “Истиқлол” (Душанбе) шоҳсупага 12 марта чиққан (10 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза).

“Хўжанд” жамоасини сўнгги уч мавсумда сербиялик Никола Лазаревич майдонга бошлаб тушди. Бу йилдан Лазаревич “Қизилқум” (Навоий) рулига ўтгач, “Хўжанд” ФКга Рустам Хўжаев бош мураббий этиб тайинланди. 2022 йилги мавсум жуда муваффақиятли ўтаяпти деб бўлмайди. 8 та учрашувнинг 2 тасида хўжандликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 2 тасида имкониятни бой беришди. 4 та ўйинда рақиблар билан очколарни бўлиб олишди. 10 очко жамғарган "Хўжанд" 10 та жамоа орасида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа таркибида бир қатор легионер ўйинчилар бор. Белорусдан 2 нафар (Андрей Левковец, Игнатий Сидор), Россиядан 1 нафар (Сергей Цканян), Ўзбекистондан 3 нафар (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Самандар Очилов, Фирдавс Абдусалимов). Жамоа ютуқлари орасида 4 марта Тожикистон Республикаси кубогини қўлга киритганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш мумкин. Бу йил мавсум арафасида хўжандликлар мамлакат Суперкубоги учун “Истиқлол”га қарши майдонга чиқди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 05:39, 04.06.2022.
Ўқилди: 2323 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.