"Арсенал" ўз футболчиси Эктор Бельериннинг шартномасини бекор қилишдан бош тортди. Хабарларга кўра, Лондон клуби ўз футболчисини трансфер орқали қўйиб юборишни мақсад қилган.
Айни дамда 27 ёшли ҳимоячи учун "Рома", "Фиорентина", "Ювентус", "Интер" ҳамда "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Бельериннинг ўзи "Реал Бетис" сафида қолишни истаган эди. У "Арсенал"да ҳафтасига 100 минг фунт олади.