Деярли бир ҳафта олдин Парижда Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтган эди, аммо ўша кундаги воқеалар ҳали ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда - қизиғи, майдонда содир бўлган воқеалар ҳақида гап бормаяпти.
“Стад де Франс” атрофида кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилган пайтдаги тартибсизликлар ва юзлаб мухлисларнинг девордан сакраб ўтиб, стадионга интилиши сабабли вақтида бошланиши керак бўлган баҳс ярим соатдан кўпроққа чўзилди.
Ўшанда чиптаси бор 2700 мухлис майдонга кира олмади. Ўша куни жуда кўп ёрқин ва кескин дронлардан фойдаланилди.
Бир ҳафта ичида ҳам ушбу воқеалар тўлиғича ёпилгани йўқ. Жума куни "Реал Мадрид" ва "Ливерпуль" УЕФАга бирйўла мурожаат йўллашди.
"Реал Мадрид" финал нима учун Парижга берилгани ва унга ким жавобгарлигини аниқлашни талаб қилмоқда. Мадрид клуби ўз мухлисларини вазият қурбони деб атади ва асосли тушунтиришларни талаб қилди.
• Финал ўйинини ўтказиш жойи сифатида “Стад де Франс” қандай асосларга кўра танлангани бош саволга айланди. “Биз айнан шу жойни танлашга нима сабаб бўлганини, ўша куни содир бўлган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда қандай мезонлар инобатга олинганини билмоқчимиз”, - дейилади баёнотда.
• Буларнинг барчасига ким жавоб беради: “Мухлисларнинг ночор ва ҳимоясиз қолиб кетганига ким жавоб беради? Улардан айримларининг бу воқеалар давомидаги хатти-ҳаракати ибратли эди. Ўйлаймизки, ўйинга ҳозир бўлган барча мухлислар учун ажойиб футбол байрами бўлиши керак эди, бироқ у қайғули якунланди ва бутун дунёда чуқур ғазабга сабаб бўлди".
"Реал Мадрид" тафсилотларни тўлалигича баён этди. Аниқлик киритилишича, кўплаб мухлислар шафқатсиз ҳужумлар, таъқиблар ва ҳатто ўғирликларга ҳам учраган - баъзилари жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган: “Мухлисларимизга барчаси тушунтириб берилиши керак. Бундай нарсалар футболдан бутунлай йўқолиши керак", - дейди клуб раҳбари.
"Ливерпуль" тергов ўтказилишига ундамоқда, мухлислардан кўрсатмалар йиғяпти ва психологик ёрдам таклиф қилган. Клуб бош ижрочи директор Билли Хоган билан етти дақиқалик видео интервью қилди, унда у Парижда содир бўлган воқеалар ҳақидаги саволларга жавоб берган.
Мана унинг асосий фикрлари:
• Хоган француз вазирларига "ҳужум" уюштирди: (Чунки Франциядаги спорт вазири тартибсизликларда “Ливерпуль” мухлисларини айблаган, ички ишлар вазири ҳатто, айбнинг бир қисмини Юрген Клоппга ҳам юклаган): “Ҳеч ким мухлислар бошидан кечирган нарсаларни ўз бошдан кечириши шарт эмас. Стадионга кириш ва ундан чиқиш ҳақиқатан ҳам уятли тарзда ташкил этилган. Одамлар хафа бўлди ва энди улар Франция вазиридан фақат "Ливерпуль" мухлисларида муаммо бўлганини эшитишди. Бу шунчаки уят. Мен бу баёнотларнинг барчаси ҳақиқат деб ўйламайман. Биз уларга шунчаки ишонмаймиз, тамом. «Реал» ҳам тергов ўтказилишини хоҳламоқда - биз Мадрид клубидаги ҳамкасбимиз билан бу ҳақда гаплашдик. Бизда ҳам, уларда ҳам етарлича далил бор. Биз УЕФАга яна ёздик, 13 та аниқ савол бердик, зудлик билан тергов ўтказилишини талаб қиламиз”.
• "Ливерпуль" онлайн шаклда фактлар ва кузатишларни тўпламоқда: "6500 дан ортиқ одам шанба куни ўзлари билан нима содир бўлганини ёзган ҳолда бизга мурожаат қилишди. Улар бизга кўплаб фотосуратларни ҳам юборишди. Биламан, яна бу воқеаларга қайтиш осон бўлмади, шунинг учун чин қалбимдан бизга бу йўлда ёрдам бера олганларга раҳмат айтаман", — дейилади интервьюда.
Шунингдек, у қуйидагиларни ҳам айтиб ўтди: «Клуб жабрланганларга ёрдам таклиф қилди. Одамлар дўстлари, оиласи, яқинлари билан бошидан кечирганлари ҳақида гапиришлари муҳим. Клуб фонди орқали биз жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатдик. Бундан ташқари, турли тиббий ташкилотларга молиявий ёрдам беришга ваъда бердик. Мухлисларнинг ичидан ҳам агар ёрдам беришни хоҳлаганлар бўлса, бунга даъват этиб қоламиз. УЕФА биздан узр сўради. Уларнинг айтишича, ўйин Парижга берилган, чунки «ПСЖ» бош мураббийи ўз майдонидаги финалга ҳақиқатан ҳам ишонган. Кўпчилик мухлислар бундай сўзларни ўз вақтида бўлмади деб ҳисобламоқда. Улар аввалроқ кечирим сўрашлари мумкин эди».
Шаҳар мэри ўз позициясини арена жойлашган Сен-Дени коммунасида кўплаб муҳожирлар борлиги, жиноятчилик даражаси юқорилиги, яъни кўп сонли аҳолининг хавфсизлигини кафолатлаш қийинлиги билан изоҳлади. Нашрнинг аниқлик киритишича, Ал-Хелайфи ва Чеферин ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйишган: финални Санкт-Петербургдан қаерга кўчиришга қарор қилинганида, “ПСЖ” 1/8 финалнинг “Реал”га қарши биринчи ўйинида мағлуб бўлганди, бироқ парижликлар финалга чиқишига ишонди ва буни ўз мухлислари қаршисида ўтказишни хоҳлашди.