Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Тимур Кападзе: «Кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлсак-да, Эронни ҳам мағлуб этишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

U23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон (0:6) учрашувидан сўнг термамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Бугун жуда яхши ўйин ўтказдик. Жасур Жалолиддиновнинг аҳволи яхши. Шунчаки, ҳисобдан келиб чиқиб уни захирага олдик. Биринчи навбатда жамоа бугун кучли ўйин кўрсатди ва баҳс ҳам шунга яраша шиддатли бўлди.

Фолларга келадиган бўлсак, буни кўриб чиқамиз. Туркманистон ҳимоявий ўйин кўрсатди. Шу сабаб гол уришимиз қийин кечганди. Бугунги Қатарга қарши ўйин эса очиқ футбол бўлди. Қўшниларимиз бугун Эрон устидан ғалаба қозонибди, демак, уларни осон рақиб деб бўлмайди. Туркманистон ҳам кучли жамоа. Эронга қарши ўйин ҳақида ўйлаганим йўқ. У баҳсда ҳам ўйиндан келиб чиқиб таркиб танлаймиз. Албатта, таркибда бир қанча ўзгаришлар бўлади. Гарчи кейинги босқич масаласи ҳал бўлган бўлса-да, биз ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонишни истаймиз.

Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб тактика танладик. Шу сабаб ғалаб қозондик деб ўйлайман. Эртадан сафардаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Умид қиламанки, Қаршидаги ўйин ҳам мухлислар билан стадион тўлади. Чунки, Қашқадарёда футболни яхши кўришади", — деди Кападзе.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:38, 04.06.2022.
Ўқилди: 3109 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик