"Бавария" президенти Герберт Хайнер ҳужумчи Серж Гнабрининг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз Серж билан анчадан бери музокара олиб бордик. Афсуски, биз ҳалигача келишувга эришмадик. Умид бор, биз бунинг устида ишлаяпмиз", - дея Харнер сўзларидан иқтибос келтирди Bild.
Олдинроқ клуб 26 ёшли германиялик футболчига йилига 19 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилгани, бироқ футболчи шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.
Гнабри ўтган мавсумда "Бавария" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.