Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби тез орада 50 ёшли аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино ва клуб спорт директори Леонардо билан хайрлашганини эълон қилади. Бу ҳақда нуфузли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, клуб президенти Носир Ал-Хелайфий бош мураббийликка номзодлар билан якуний учрашувларни шахсан ўзи ўтказмоқда. Спорт директори лавозимини “Лилль” билан 2020/2021 йилги мавсумда Франция чемпионига айланган Луис Кампос эгаллайди.
Аввалроқ, Кампос билан бирга "Лилль"ни чемпионликка олиб чиққан "Ницца" устози Кристоф Галтье бош мураббий этиб тайинланишга яқин экани хабар қилинганди.