«Реал» сафини тарк этган Гарет Бэйл ўзининг келажаги борасидаги саволга жавоб берди.
«ЖЧ-2022 саралаш плей-офф ўйинидан кейин қарор қабул қиламанми? Йўқ, албатта. Айни пайтда бор эътиборимни Уэльс терма жамоасининг навбатдаги ўйинига қаратганман. Бошқа саволлари мени қизиқтирмайди. Менда нечта таклиф бор? Жуда кўп!» — деди Бэйл "Sky Sports"га берган интервьюсида.
32 ёшли футболчи Испания чемпионатининг якунланган мавсумида атиги бешта ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланди. Гарет айни пайтда эркин агент ҳисобланади.