"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Хуан Матани жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар бермоқда.
Матага таклиф қилинган шартномада дастлаб Хуан келажакда "қизил иблислар" элчисига айланиши мумкинлиги назарда тутилганди. Бироқ клуб 34 ёшли испаниялик футболчига янада масъулиятлироқ рол таклиф қилишга тайёр эди. Яни клуб техник директорлиги. Лекин Мата футболчилик фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.
Клуб ўтган ҳафтада ярим ҳимоячининг июнь ойи охирида тугайдиган шартномаси узайтирилмаслигини эълон қилди. Хуан клубдаги саккиз ярим йиллик фаолиятдан сўнг "Олд Траффорд"ни тарк этади.