Жек Грилиш кейинги мавсумда "Манчестер Сити" билан барча совринларни қўлга киритишни хоҳлашини айтди.
"Агар мен қимматга харид қилинсам ва биринчи мавсумда ҳеч нарса ютмаган бўлсам, танқидчилар нима дейишларини тасаввур қилишингиз мумкин.
Уларнинг нотўғрилигини исботлаш ва ўз уйимда Премьер-лига медалим билан ўтириш - ушалган орзуим. Мен фақат иштирок этган ҳар бир турнирда ғалаба қозонишни хоҳлайман. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Фаолиятни тугатгач, қўлга киритган медалларга қарайсан.
Мен фақат келаси йили Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайман, демайман. Мен ҳамма нарсада ғалаба қозонишни истайман. Мен Англия кубоги, лига кубоги ва премьер-лигада ғалаба қозонмоқчиман. Шунинг учун мен бу ерга келганман. Ўйлайманки, кейинги йил мен яхшироқ ўйнайман.
Биламан, келаси йили бу йилгидан ҳам кўпроқ босим остида бўламан”, - деди “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси.