Эден Азар ҳар доим "Реал"да ўйнашни орзу қилганини айтди.
“Менимча, ҳамма менинг хабаримни тушунди. Карим Бензема менга микрофонни берди. Нимадир дейишим кераклигини ҳам билмасдим. Ва бу сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлди.
Биласизми, "Реал Мадрид"га ўтиш - фаолиятимнинг чўққиси. Дунёнинг энг чиройли клубига ажойиб формада бордим. Ҳаммаси нотўғри кетди. Мен бироз хафа бўлдим ва ҳафсалам пир бўлди. Шахсий миқёсда жуда кўп ёмон лаҳзалар бўлган. Лекин ҳамма нарса унчалик даҳшатли эмас.
Мен ажойиб одамлар билан танишдим, энг яхши футболчилар билан ўйнадим. Менинг шартномам яна икки йилга амал қилади. Энди эса кейинги йил ўз нормал даражамга етишим учун барча шароитлар мавжуд. Ёзда мен учун яхши жисмоний ва руҳий тайёргарлик кўриш муҳим. Ишончим комилки, мени ҳали кўп ажойиб йиллар кутиб турибди. Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Мураббий менинг шартномамга яна икки йил борлигини билади. Биринчи уч йиллик яхши ўтмади. Мен ҳаммага нимага қодирлигимни кўрсатмоқчиман. "Реал Мадрид"да ўйнаш - ҳаётимдаги энг катта мақсадим. Бу ҳали ҳам менинг орзуим. Менинг оилам бу ерда доим бахтли бўлган, ҳозир ҳам бахтли”, - дейди “Реал” ярим ҳимоячиси.