Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ливерпулнинг афсонавий сардорлари

Баҳо:
+ | -

Узоқ тарихга эга ва ўрнатилган анъаналарга эга "Ливерпул"нинг сардорлари ўзига хос шахслардир. Уларнинг энг афсонавийларини ажратиб кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

"Ливерпуль" сардорлари: буюк клуб тарихидаги ТОП-5

Гап шундаки, кўплаб чинакам зўр ўйинчилар клуб сардорлик боғичини жуда қисқа вақт давомида тақиб юришган ва кўпинча ундан воз кечишган. Улардан баъзилари, масалан, Кенни Далглиш ҳеч қачон "Ливерпул"нинг "сардори" деб аталмаган.

Рональд (Рон) Ейтс

Клубдаги йиллар: 1961-1971.
Сардор сифатида: 1961-1970.
Сардор сифатида эришган ютуқлари: Англия чемпионатида иккита ғалаба, Англия кубоги.
"Колосс" лақабли шотландиялик катта ёшли ҳимоячи "Денди Юнайтед"дан сотиб олинган ва мураббий Билл Шенкли дарҳол сардорлик боғичини унга топширган.

Ейтс сардорлигининг дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" Англиянинг элит дивизионига қайтди, 1964 йилда 1947 йилдан бери биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. Роннинг фаолияти 1970-1971 йилги мавсум бошида жароҳат туфайли тўхтаб қолганди. Қайта тиклашдан сўнг у аввалги даражага чиқа олмади ва учинчи дивизионнинг "Транмере Роверс" клубида ўйнади.

Эмлин Хьюз

Жамоадаги йиллар: 1967-1979.
Сардор сифатида: 1973-1978.
Сардор сифатида эришган ютуқлари: Учта лига чемпионлиги, Англия кубоги, учта Англия Суперкубоги, иккита еврокубок, иккита УЕФА кубоги, УЕФА Суперкубоги.

70-йилларнинг охири ва 80-йилларнинг бошидаги буюк Ливерпулда кўплаб ажойиб сардорлар бўлган, мен улардан иккитасига тўхталиб ўтаман. Ҳимоячи Эмлин Хьюз “Ливерпул” сафида 665 та ўйинда майдонга тушган ва бу клуб тарихида кўп ўйин ўтказиш бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган.

Клуб дастлабки икки еврокубокда ғалаба қозонганида "Ливерпуль" сардори Хьюз эди. "Қизиллар" сардори унвонлари сони бўйича эса Хьюз ҳалигача тенги йўқ.

Грем Сaнесс

Жамоадаги йиллар: 1978-1984.
Сардор сифатида: 1982-1984.
Сардор сифатида эришган ютуқлари: Англия чемпионатида иккита ғалаба, иккита Англия Лига кубоги, Европа кубоги.


Йуқорида айтганларимдан иккинчи сардор Грем Соунесс эди. Ғазабланган шотландиялик "Энфилд"да ҳақиқий афсонага айланди. У "Ливерпул"да жуда узоқ вақт ўйнаши мумкин эди, лекин 31 ёшида Италияни забт этиш учун кетди.

Алан Хансен

Жамоадаги йиллар: 1977-1991.
Сардор сифатида: 1985-1990.
Сардор сифатида эришган ютуқлари: Англия чемпионатида учта ғалаба, Англия кубоги.
Тан оламан, “Ливерпул”да 11 мавсум тўп сурган ва Хьюз ҳамда Соунесс ўртасида сардорлик боғичини тақиб юрган афсонавий Фил Нилни бу ерга қўшмаслик адолатсизликдек кўринади. Лекин мен жамоа учун унчалик яхши бўлмаган пайтларда "Ливерпул"ни майдонга олиб чиққан Алан Хансенни эслатиб ўтишга қарор қилдим.

Ҳейселдаги фожиадан сўнг "Ливерпуль" Европа мусобақаларидан четлаштирилди. Ушбу қийин йилларда жамоа сардори шотландиялик Алан Хансен эди. "Қизиллар" таркибида 620 та ўйин ўтказгани учун ва сардорликдан олдин Хансен 1977-1978, 1980-1981, 1983-1984 йиллардаги Чемпионлар кубоги мавсумларида "Ливерпуль" билан ғалаба қозонган ва биринчи ўйиндан финалгача барча ўйинларида иштирок этган. 

Стивен Жеррард

Жамоадаги йиллар: 1998-2015.                                                                             

Сардор сифатида: 2003-2015.                                                                                     

Сардор сифатида эришган ютуқлари: Англия кубоги, икки марта Лига кубоги, Англия Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги.

Стивен Жеррард - "Ливерпуль" сардорлари тимсоли бўлган ҳақиқий афсона. 17 мавсумда, сардорлик боғичидаги 12 та мавсум 710 та ўйин (клуб тарихидаги 3-ўрин), 186 та гол урилган (5-ўрин).

Стивен ҳақиқий етакчи эди, айнан унинг 2005 йилги машҳур Чемпионлар Лигаси финалида "Милан"га қарши ўйиндаги голи "Ливерпул"ни яна ўйинга қайтарди, кейин эса Жеррард пенальти ишлаб, Хаби Алонсо ҳисобни тенглаштирган эди.

Шу билан бирга, Жеррард ҳеч қачон Англия чемпиони бўлмаган. 2019-2020 йилги мавсумда “Ливерпуль” Премьер-лигада пешқадам бўлганида, мухлислар Жеррард орзу қилинган олтин медални қўлга киритиш учун уни клуб таркибига қўшиш режасисини бошлашган. Аммо Стиви буни қаттиқ танқид қилди. Ахир бундай соҳталик ҳақиқий капитанга ярашмайди.

Миржалол Пардабоев мақоласи.

Манба: www.stadion.uz.

 Сизнингча "Ливерпул"нинг энг буюк сардори ким?

Киритилди: 16:32, 05.06.2022.
Ўқилди: 3255 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.