Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Олтин тўп»ни Карим Бенземага беришга шошилманг! Уни бу йўлда мағлуб этиши мумкин бўлган яна бешта футболчи бор. Хўш, улар ким?

Баҳо:
+1 | -1

Воқеалар ривожига кўра Бензема мавсум бошидаёқ кўплаб мухлислар томонидан «Олтин тўп»га лойиқ кўрила бошлаган эди. Унинг сермаҳсул ўйинлари сабаб «Реал» бугунги муваффақиятларга эриша олди. Акс ҳолда, Карло Анчелотти жамоаси мутлақо бошқача мавсум ўтказган бўлиши мумкин эди. Бироқ, Бензема сабаб ҳаммаси ҳозирги кўринишга келди. У «Реал»ни имконсиздек кўринган вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Шунга қарамай, «Олтин тўп» борасида ҳали ҳеч нарса маълум эмас. Биз эса бу борада Бенземага рақобат қилмоқчи бўлган бешта футболчини келтириб ўтамиз.

Садио Мане

Мане қишда терма жамоаси сафида Африка чемпионлигига эришганди. У шунингдек, ўз жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. «Ливерпуль» сафида эса Англия кубоги ҳамда лига кубогига эга чиқди. Юрген Клопп жамоаси ҳар бир фронтда фантастик ҳаракат қилди. Бунда эса Мане ҳам жонбозлик кўрсатди. Сенегаллик ҳужумчи мавсум давомида жами 43 та ўйин ўтказиб, 21 та голга муаллифлик қилган. Шу сабабли уни даъвогарлар сафига қўшдик.

Кевин Де Брюйне

Шубҳасиз, «Манчестер Сити»нинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ инсон Кевин эди. Якунда эса шундай ҳам бўлди. Пеп Гвардиола жамоасининг энг креатив футболчиси айнан бельгиялик ҳисобланади. Аммо ярим ҳимоячи бу билан чекланиб қолмаган. У гол уришни ҳам яхши билади ва яхши кўради. Де Брюйне жамоаси Англия чемпионлигини яна бир бор қўлга киритди. Аммо ЕЧЛда «Реал» тўсиғидан ўта олмади. Бироқ, Де Брюйне ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда доимгидек ўйнашда давом этди. Унинг ҳисобида мавсум давомида 17 та гол ҳамда 13 та ассист бор эди.

Роберт Левандовски

Левандовскига келганда 2020 йилги «Олтин тўп» топшириш маросими коронавирус сабабли бекор қилинган эди. Аммо ўша йили польшалик ҳужумчи феноменал ўйин кўрсатган эди. Ҳа, «Бавария» ЕЧЛда кутилмагандс «Вильярреал» билан баҳсда қоқилди. Бироқ, Бундеслигани қўлга киритди. Боз устига, Левандовскининг бу мавсумдаги натижалари ҳам ҳар доимгидек зўр. 33 ёшли ҳужумчи 43 та ўйинда жами 50 га яқин гол уришга эришди. Бу эса уни «Олтин тўп» борасидаги имкониятларини яхшилайди.

Килиан Мбаппе

Француз футболчиси учун бу мавсум ҳам индивидуал йўналишда яхши кечди. Аммо «ПСЖ» фақатгина Франция чемпионатида зафар қуча олди, холос. Мбаппе даражасидаги футболчи эса бундан ҳам кўпроғига лойиқ эди. Бироқ у ўз ўйинини кўрсатишда давом этмоқда. 23 ёшли футболчининг статистикаси уни «Олтин тўп»га бемалол даъво қилишини таъминлайди. У шунингдек, Қатардаги Жаҳон чемпионатининг ҳам энг катта юлдузларидан бири бўлиши тайин.

Муҳаммад Салоҳ

Муҳаммадда ҳам айни дамда Манедагига ўхшаш ҳолат кузатилмоқда. Ажойиб мавсум, ажойиб натижалар ва ажойиб спорт формаси. Аммо «Ливерпуль»нинг соврин ютиш борасидаги ишлари яхшиланмай қолди. Салоҳ мавсумни 33 та гол ҳамда 15 та ассист билан якунлаган эди. Финалда мағлуб бўлганига қарамасдан, Салоҳ Карим Бенземага энг кучли рақобат қиладиган номзод бўлиши кутилади. Ҳархолда, у Англияда энг яхши тўпурар бўла олди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: sportkeeda.com
Киритилди: 17:10, 05.06.2022.
Ўқилди: 18520 марта.
Фикрлар: 132 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.