Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Dalmatinko cup». «Бунёдкор» тарбияланувчилари иштирок этган мусобақа якунланди

Баҳо:
+ | -

Хорватиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган “Dalmatinko cup” халқаро мусобақаси якунига етди.

“Бунёдкор”нинг учта ёш тоифасидаги жамоалари иштирок этган мусобақа тарбияланувчиларимизга катта мактаб вазифасини ўтаб берди, дейиш мумкин. Зеро, Хорватия ва Европанинг бошқа номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган “қалдирғочларимиз” европалик тенгқурларидан ҳеч бир жабҳада ортда эмаслигини кўрсата олди. Уччала жамоамиз ҳам гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олгани сўзимизга исбот бўлади. Гарчи икки жамоамиз чорак финалда курашни тўхтатган бўлса-да, ўйинда мағлуб бўлгани йўқ. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2008” маҳаллий “Приморац”га қарши баҳсда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мезбонлар икки марта тарбияланувчиларимизни қувиб етишга мажбур бўлишди. Пенальтилар сериясида омад майдон эгаларига кулиб боқди. Пенальтилар серияси лоторея эканлиги футбол жамоатчилигига сир эмас.

Бугун яна бир жамоамиз чорак финалда курашни тўхтатганидан хабарингиз бор. Алишер Иброҳимов бошчилигидаги “Бунёдкор-2009” Хорватиянинг ўша машҳур “Динамо Загреб” жамоаси тарбияланувчиларига қарши саф тортди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Айтиш керакки, Алишер Иброҳимов шогирдлари номдор рақиб сафидаги тенгдошларидан ўйин борасида устун бўлса бўлдики, кучсиз кўрингани йўқ. Шунчаки, бу баҳсда ҳам лоторея ўйин тақдирини ҳал қилди. Пенальтилар сериясида ҳам кураш кескин кечганини ҳисобдан билиш мумкин – 8:7.

Чорак финалга қадар ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган Ғулом Ҳалимтоев устозлигидаги “Бунёдкор-2011”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини фақат олқишлаш мумкин. Финалгача етиб келган “қалдирғочларимиз” ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда ютқазган бўлса-да, бу тарбияланувчиларимизнинг кучсизлигидан эмас, балки бир кунда юқори босимда учта ўйин ўтказиш оғирлик қилгани билан боғлиқ. Ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоқ финалда панд берди.

Умумий маънода “қалдирғочларимиз”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини ҳар томонлама ижобий баҳолай оламиз. Болалар футболи ҳар томонлама ривожланган Хорватия майдонларида “йўқолиб” қолмаган тарбияланувчиларимиз “Бунёдкор” келажаги ишончли қўлларда эканлигидан дарак беради!

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 06:20, 06.06.2022.
Ўқилди: 1691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик