Кириш Регистрация

«Спартак» Остон Ўруновни сотиб юбормоқчи. Ўзбекистонлик футболчига Осиё клубларидан қизиқиш бор

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Спартак» клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновни сотиб юбормоқчи, дея хабар қилмоқда «Metaratings.ru».

Қайд этилишича, «қизил-оқлар» Ўруновни жамоада сақлаб қолиш ниятида эмас. Москва клуби футболчини сотиб юбориш ҳаракатида юрибди, унга Осиё жамоаларидан қизиқиш бор.

«Спартак» Ўрунов трансферини амалга ошириш учун потенциал харидорларга молиявий томондан чегирма қилишга тайёр. Аммо Остон ва унинг агенти бунга рози бўлмаётгани ишни чигаллаштиряпти.

Агар «Спартак» Ўруновни сота олмаса, у ҳолда футболчи ёшлар жамоасига ўтказиб юборилади. Ўруновнинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўрунов 2021/22 йилги мавсумни «Уфа» сафида ижарада ўтказганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:46, 06.06.2022.
Ўқилди: 4046 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик