"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити"нинг украиналик футболчиси Александр Зинченко Лондон клубига ўтса, ундан ярим ҳимоячи сифатида фойдаланишга ваъда берди, деб хабар беради Mirror.
Манбага кўра, "Вест Хэм" ҳам ўйинчига даъво қилмоқда, бироқ Артетанинг ўйинчидан ярим ҳимоячи позициясида фойдаланишга ваъда бериши уни "канонирлар" лагерига кўчиришга кўндириши мумкин.
Ҳозирги клубида Александр Зинченко асосан чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажаради.
Аввалроқ “Манчестер Сити” мураббийлар штабида ишлаган Артета Александр Зинченко билан яхши муносабатда эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 25 ёшли Зинченконинг нархи 25 миллион евро.