Миланнинг “Интер” клуби Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубининг сербиялик ярим ҳимоячиси Филип Костичга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, итальян клуби ёзги трансфер ойнасида ўйинчини сотиб олмоқчи. Миланликлар ярим ҳимоячининг "Айнтрахт" билан шартномаси бир йилдан кейин тугашидан унумли фойдаланиш ниятида. Немислар ўз навбатида футболчи билан шартномани узайтиришга умид қилишмоқда.
29 ёшли Костич ўтган мавсумда "Айнтрахт" сафида барча турнирларда 43 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.