Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси доирасида Венгрияга қарши ўйиндан сўнг интервью берди. Италия венгерларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Яхши ўйин. Биринчи бўлим яхши ўтди, биз ўз имкониятларимизни голга айлантира олдик.
Ўтказиб юборилган голдан кейин футболчилар қўрқувни ҳис қилишди. Шу билан бирга икки мартадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.
Ўтказиб юборилган гол вазифани мураккаблаштирди, аммо барибир биз масалани ғалаба билан якунладик.
Италияда асосий таркиб вакилига айланишни истайдиган кўплаб умидли йигитлар бор. Лекин улар қаттиқ ишлашда давом этишлари керак. Бизда потенциал кадрлар етишмаслиги омили йўқ”, - дейди Роберто.