Кириш Регистрация

Торрес: "Реал"га ўтишим мумкин эди"

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес "Реал"дан бир неча бор таклиф олганини айтди. 22 ёшли испаниялик футболчи Каталония клубига 2022 йилнинг 1 январида “Манчестер Сити”дан келиб қўшилган эди.

"Мен "Реал Мадрид"га бир неча бор боришим мумкин эди. Аммо кейин биз бу унчалик тўғри вақт эмас деб қарор қилдик. Бир таклиф Жаҳон чемпионатида бўлганимда ва эндигина "Валенсия" таркибида ўзимни мустаҳкамлаганимда келди. Ўйлайманки, кейин ҳаммаси яхши бўлди.

Қолган учта таклиф ёшлигимда келган. Бу ёшда уйга яқинроқ бўлиш муҳимдир. Биз карьерамизни оиламиз ёнида давом эттиришимиз керак деб қарор қилдик", деди футболчи.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида 25 ўйинда 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Киритилди: 14:45, 08.06.2022.
Ўқилди: 4570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.