Италия ОАВ маълумот беришича, "Арсенал" ҳужумчиси Робин Ван Перси бугун эрталаб Туринга ташриф буюрган. Ташрифдан мақсад эса, уни ўз сафида кўришни истаётган "Ювентус" вакиллари билан музокара олиб бориш.
Турин суперклуби офисига йўл олган голландиялик ҳужумчининг "Ювентус" сафига ўтиши ёки ўтмаслиги борасидаги барча миш-мишларга яқин соатлар ичида барҳам берилиши керак.
Football Italia нашрининг маълум қилишича, "Ювентус" ҳужумчига "Арсенал"да оладиган маошидан кўпроқ маош таклиф қилган ва у тўп сурадиган 10-рақамни тортиқ қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Лондоннинг "Арсенал" клуби Робин Ван Перси билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаган эди. Аммо, биринчи учрашувда томонлар бир тўхтамга кела олишмаган эди.