Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сречко Катанец: «Ҳар хил услубда ҳужумлар орқали рақиб ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчимиз Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

— Аввало шогирдларимга раҳмат айтаман. Чунки бугун улар ўз жарима майдончаси ичида ҳимояланган жамоага қарши гол уриш учун максимал даражада имконият қидиришди. Ҳар хил услубда ҳужумлар ташкил этиб, рақиб ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилишди. Учрашувдаги қийин вазиятларда стандартлар орқали мақсадига етишишди.

Фақат ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин ҳисобланади. Мен ҳамиша ўйиннинг охирига қадар хотиржамликка берилиб бўлмаслигини таъкидлаб келаман. Олдимизда яна 2 та муҳим учрашувлар бор. Уларга жиддий тайёргарлик кўриб, натижамизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз.

Жалолиддин Машарипов:

— Аслида биз бу босқичда қатнашишимиз керак эмасди. Бироқ шу босқичга ўзимиз тушдик ва уни ўзимиз тўғрилашимиз керак. Биз аввалгидек Эрон ва Корея каби кучли жамоаларга рақобат қила оладиган даражага кўтарилишни мақсад қилдик. Бу мақсад йўлида бор кучимизни ишга солишга тайёрмиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 00:04, 09.06.2022.
Ўқилди: 3811 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.